Оила

00:50 / 06.04.2023 | Dilnoza T | 408

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Уйда қайнотам (қайнонам вафот этканла 3.07.2022), қайниукам (25 ёш уйланмаган), ҳожейиним ва ман яшимиза. Ҳожейиним ишлари туфайли уйда деярли боъмидила, фақат уҳлашга келадила кечқурун. Қайнотам иш вақтларида кунига 2-3 мартта уйга кеб турадила, овқатланиш учун, дам оволиш учун. Қайниукамми ишлари ҳар доим ҳарҳил бирҳилда обедгача ёки кечгача ишлидила, бирҳилда умуман ишга бормий куни бойи уйда боладила. Ҳуллас қайнотам ёки қайниукам билан уйда копроқ боламиз, ман бундан жудаям ҳижолат боъламан, ула ишда пайтлари уй ишларимми қб қояман, (лекин оъзлари козлари билан кормагани учун иш қмийди дийишади) уйга келишганида овқатларини таёрлаб бераману лекн бирга оътириб овқатланиш ёки телевизор кориши ёки ула билан вақт оътказиши ҳуш кормиман, озимми ишларим билан ҳонамга кириб кетаман. Лекн бу улага ёқмийди, ҳонасига кирволади дийишади. 1. Бу ишим қанчали тогри? 2. Бу вазиятда нима қилишим кере? Қайниопам ҳар уйимизга кеганларида ҳаммага мани ёмонлаб уруштирмоқчи бовотила, адамга укамга яхши қарамаяпсан дб, ажраштириш ниятини кеча ҳожейинимлага этиптила. Шу хотинин билан яшамоқчи босен чиқип кетаркансан бу уйдан битмаган уйимизи битириб шотта яшела дб этиптила қайнотам қайнопамга. Лекн ҳозрча на чиқип кетишга на уй котаришга қурбимиз етмиди. Ҳожейиним билан коп қийинчилила кордик,ҳожейинимла мандан жудаям розила, сабр қилинг вақти келиб ҳато оъйлашвотканини тушунади дб этвотила. 3. Қайнопамми ишлари қанчали тогри? 4. Бу вазиятда нима қилишимиз кере? Силага коттакон рахмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хизматдан қочмаслигингизни, балки бирга ўтиришдан хижолат бўлаётганингизни ҳаммаларига айтиб тушунтиринг. Муомалангизни чиройли қилинг. Мисол: қайинота келганида, у бу ишларни қилиб қўйдим, мана таомингиз ҳозир, яна нима хизмат бор, денг. Қайинопангиз келганида то кетгунича ёнидан ажралманг, шуда зиддингизга гап айта олмайди. Эрингиз балоғатга етган, уйланган, ўзини ўзи таъминлаши керак. Шунга маскан масаласини тезроқ ҳал қилсин.


Ассалому алайкум! Шу пайткача конглимми огритишла коп боган келин боб тушган оиламда, лекн ҳамма муаммоладан, ҳамма ноҳақлиладан муомала муросама билан маданият ила чиқип кетканман, ҳамма гапларига ҳоп болади дб жавоб қайтарганман. Фарзандимизи узоқ кутгандик, шу йил ҳомиладор болдим, лекн фарзандимми юреги вужудимда тохтаб қолди. Қаттиқ шок боб қолдм, депрессия узоқ давом этти. Шу пайткача жон огригини коп ҳис қилдм. Лекн конглим огриги қийнавоти. Қайнопам мани ҳаётимми озиникига солиштириб ҳоженимлага, қайнотамлага мани гижгижлавотила, балки бошқа қариндошлагаям. Ҳизматларимга розиман, лекин бошимга мусибат тушганида(юреги урми қоган боламми аборт қилдириб кеганимдан кейин) мандан иш талаб қилиб келинла қати огрисаям(қопол созла бн) қимирлаб ишини қилиш кере чидаб яшаш кере дб. Нечи марта илтимос қилдим тинч яшилик дб. Қоган қариндошлаям воҳти воҳти билан ҳоженимлага гижгижлашади. Ҳоженимланиям маниям оиламизи бузилишини ҳоламимиз. Лекн четдан бовоткан таъсирладан оиламиз бузилишидан қорқвоман. 1. Улани шу қивоткан иши тогрими? 2. Бу ишларга жазо борми? 3. Мани конглим копчилидан қаттиқ қоп кетти, лекн гапиргим кемасаям яхши гапирсам иккиюзламачи тили бошқа дили бошқа боб қовоман, нима қисам болади? 4. Илтимос, намозларизда бефарзандла учун, биза учунам дуо қилишилани сораб қоламан. Рахмат силага, силага икки дунё саодатини сорийман.

Жавоб:

  1. нотўғри эканини ўзингиз ҳам биласиз.
  2. Албатта Аллоҳ беҳисоб қолдирмайди. Яхшиликлари бўлса сизга ўтади. Ёмонликдарингиз уларга ўтиши мумкин
  3. Яхши муомалангиз ичингиздагига зид эмас, мусулмон норози бўлса албатта ташида ҳам буни кўрсатиб хунук муомла қилиши керак эмас. Мусулмонга яхши муомаладан бошқаси тўғри келмайди. Ташингизда яхши бўлишда давом этсангиз, қалбингиздаги гина қудратлар ҳам кетади, иншааллоҳ.
  4. Аллоҳ ширин неъматини берсин, кўзларингизни қувонтирсин. Тақдирига рози қилсин, берганига шокир қилсин, бермаганига собир қилсин.