Қайнонамга барибир

21:44 / 07.04.2023 | Gulhayo Jurayeva | 257
Ассалому алайкум! Устоз мени эрим турмушимизни бошидан ичмасди номозхон эди онасини жуда яхши кўради жуда қаттиқ хурмат қилади турмушимиздан 7 йил ўтиб ичишни бошлади аввалига қайнонамга насиҳат қилинг ўғлизга ўғлиз ичиб келяпти десам насиҳат қилишга уяламан деди.эрим ичишни бошлаганига олти етти йил бўлиб қолди ҳар куни ичади ичмаган куни йўқ шу вақтгача қайнонам ёлчитиб ҳеч насиҳат қилмади ҳар сафар насиҳат қилинг десам уяламан дейди.она насиҳат қилишга уялса фарзанд алкаш бўлиб кетса у дунёда Оллоҳни олдида гуноҳкор бўлиб қолмайдими она. Бу вазиятга динимиз нима дейди.ўғлини ичишини гапирсам мени ёмон кўради янги келинлигимда ўғли бн номоз ўқисак ҳам жаҳли чиқарди.динни тушунмайди десам ҳаммасига ақли етади фақат ўзига ёққан томонин олади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта насиҳат қилиши зарур. Насиҳат қилишга энг масъул кишилар ота оналардир. Сиз катталарни йиғиб бу эрни йўлга солиб беришни илтимос қилинг. Керак бўлса махсус ерларда даволатиш керак. Акс ҳолда яшай олмаслигингизни айтинг. Валлоҳу аълам!