Ассалому алайкум! Мени ёшим 23да турмушга чиқанимга 2 йил болди турмуш ортогим билан бир биримизга конгил қойиб турмуш қурдик аммо турмуш ортогимни биринчи аёлари бор эди фарзанди ҳам бор айрим сабабларга кора фактик ажрашкан ҳозирда фарзандимиз бор мен яна ҳомиладорман турмуш ортогим 2йилда ажрашаман деган ҳозир жавобини беринг десам конмайди вақти келади деб ҳозирда биринчи турмуши билан яшамаяпти саволим буни ҳукми қанде
– Ва алайкум ассалом! Буни ўзлари ҳал қилганлари тўғри. Яшашса, тўғри яшаб ораларингда адолат қилиши лозим. Яшамайдиган бўлса узул кесил ажрашиши керак. Аммо бунга сиз аралаша олмайсиз. Валлоҳу аълам!