Ассалому алайкум! ИншаАллаҳ яқинда рамазон ойи кириб келади. Мен саҳарликка копинча ухлаб қолардим кейин кечаси ухламасликка ўтдим саҳарлик қилип бомдод оқиб ухлардим ва пешинда уйғонардим. Бундай ҳолатда коп вақтим уйқу бн ўтиб кетади. Аслида кундузи илм Қуръон бн зикр бн машғул болса фойдалироқ лекин уйқу режимимни ҳеч мослаштира олмадм Рамазонда уйқу режими қанақа бўлиши керак шу ҳақида малумот берсангиз. рамазондаги кун тартибингиз бўлишсангиз олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Рамазонда ҳамма учун бир хил тартиб бўлиши шарт эмас. Ҳамма ўз имкониятига қараб кун ва тун тартибини тузади. Кундузи ишлайдиганлар таровеҳ намозини ўқиб бўлибоқ ухлаши, бомдоддан кейин яна бироз ухлаб олиши тавсия қилинади. Фарзандлари борлар болаларни ҳисобга олиб тартиб тайин қилади. Имкони борлар тунни бедор ўтказиб, кундузи дам олишлари жоиз. Муҳими, фарз ва вожиб амалларни қазо қилиб юбормаслик, фазилатли дамларда ухламаслик. Валлоҳу аълам!