Мен хато қилдимми?

22:41 / 07.04.2023 | Muslima | 220
Ассалому алайкум. Шу кунларда бир воқеа юз берди бўлган ишни ўйласам юрагим ғалати бўлиб кетябди. Бир дўстим билан ўқитувчимиз тортишиб қолишди устозим дўстимни турли ёмон сўзлар билан қарғаб сўкдилар. Бўлган ишдан директор хабар топиб хонасига чақиртирди. Устозим хонада айтган сўзларини айтмадим деб туриб олди тан олмади мен эса айтган ҳар бир сўзини эшитгандим. Ким эшитган бўлса тушсин илтимос деб дўстим чиқди кўпчилик эшитган бўлса ҳам ҳеч ким ўрнидан турмади ичимдаги нимадир эшитдинг туш деди мен тушдим. Директор хонасида ҳам устозим мен бу сўзни айтмадим деди мен эшитганлигим учун айтдингиз нега алдаяпсиз дедим шунда ўқтувчим мени қарғади. Айтингчи мен тўғри иш қилдимми устозимнинг қарғиши урадими. Эшитган бўлиб ҳам жим ўтиролмас эдим ахир.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарғиши урмайди деб умид қиламиз. Аммо нима қилса ҳам устоз, айбини яшириш тўғри бўлар эди. Валлоҳу аълам!