Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиеда килсин, мен ишлаганлигим сабабли эрталабдан куп ишларимини иш вактигача битириб , кечки таомларни хам эрталаб таерлаб кетаман ва шунинг учун азон айтилиши тугагандан сунг, бомдод намозини турмуш уртогимдан олдин укийман ва иш жойимда хам телефонимдаги таквим вактига караб укийман, иш жойимга якин жойда масжитлар йуклиги ва азон товуши эшитилмагани учун таквимдаги вактга караб укийман, саволим шуки турмуш уртогимдан олдин бомдодни укишим жоизми ва телефондаги таквимга караб намозларимни масжитлардаги жамоат учун белгиланган вактдан олдин укиш жоизми, жавоб учун олдиндан ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги вақт кирган бўлса жоиз, турмуш ўртоғингиздан ва азонлар айтилишидан аввал ўқисангиз ҳам. Валлоҳу аълам!