Араб тили бўйича

20:46 / 07.04.2023 | Zulfiya Salimova | 305
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Саволим шундан иборат эдики, Қория деб фақатгина Қуръонни ёдлаган қиз ёки аёлга айтиладими.
Араб тилида яқинда ўрганганимизда фоилни ўтиб Қориа قاراه фоили 1аёллигини билдик. Масдари эса إقرأ. Яъни ўқимоқ. Шунда ўқувчи аёл жавоби келиб чиқябди. Шу масалани айтсам, ёқ Қуръонни ёдлаган Қория бўлади дейишди. Шунга устозлардан билмоқчи эдимки мен билмасам менга, ва уларга илм бўлсин.

Жавоб учун диндан раҳмат. Аллоҳим рози бўлсин.


السلام عليكم و رحمة الله و بركاته
جزاك الله خيرا.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аслида қориа ўқувчи аёл маъносини англатади. Буни Қуръони каримни ёд олган аёлга нисбатан ҳам айтилади. Валлоҳу аълам!