Ассалому алайкум!
Онам боғчада ишлайдилар. Айтишларича ҳар куни болаларнинг овқатлари увол бўлиб ортиб қолар экан (умуман тегилмаган овқатлар). Кейин баъзида онам уйга ҳам ортган нарсалардан олиб келадилар. Мен уларга олиб келмасликлари кераклигини айтсам увол бўлади, барибир уни ташлаб юборамиз дейдилар
Саволим шундан иборатки, боғча опалар бундай вазиятда нима қилиши керак, яни шунча овқат увол бўлса гуноҳи уларга бўлмайдими?
Кейин увол бўлмасин деб уйимизга олиб келинган овқатлар биз учун ҳалол ҳисобланадими?