Ассалому алайкум! Устоз, биласиз, ҳозирги кунда ижтимоий тармқда ҳар хил ҳодисалар бўлиши эҳтимоли юқори. Мисол учун, қизлар фитна бўлмасин деб йигит бола номидан киришаркан ижтимоий тармоққа. Ёкида, ҳали оила қуришнаган ҳатто унаштиримаган эсада, "оилали" деб ёзиб қўйишаркан исмлари ёнига. Бундан мақсад, ҳар хил бегона йигитлар ёзмаслиги, уларга эътибор қилмаслиги учун экан. Шунда бу қизларнинг қилаётган иши ёлғончиликми? Бу ҳам ёлғон бўладими? Жуда иккиланяпмиз, чунки аксар қизлар ҳозир йигитлар номидан профил очиб, тармоқдан фойдаланяпти.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ёлғон маълумот бериш жоиз эмас. Қизбола эканини билдирмаслик учун ўғил бола бўлиб олиш шарт эмас. Мубҳам ном қўйиш ҳам мумкин. Шунингдек, мурожаат қилганларга жавоб қилиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!