Рамазон қандай иш тутиш

02:02 / 08.04.2023 | UmmuMuhammad | 221
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Саволим шуки, мен бачадон бўйни эрозиясига учраганман. Касаллик бироз ўтиб саратон хавфи остига келиб қолган дейишди. Ҳозирда бир ойдан бери даволанаяпман. Куйдириш амалиёти қилдирмоқчиман аммо яра катталиги туфайли амалиётдан кейин 20 кунгача қон кетар экан тампон қўйиб, муолажа қилиш керак экан. Рамзон ойи рўзасини тутиш қандай бўлади . Саҳарликдан кейин муолажа қилиш мумкин эмас -ку.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ичга ҳўл ва суюқ нарса кирса, рўза очилади. Ё муолажани кечиктириб туриш керак. Ёки шошилинч бўлса кейин қазоси тутилади. Агар муолажа уй шароитида қилинадиган бўлса, кечаси, оғиз очиқ пайтига тўғрилаб кундузи рўза тутиш мумкин. Ҳайздан бошқа келган нарса истеҳоза бўлиб у ибодатга монеъ бўлмайди. Валлоҳу аълам!