Ҳайз

02:01 / 08.04.2023 | Sevara | 328
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.Мени саволим шундан иборатки,11-12 баъзида ундан ҳам узоқ ҳайз кўряпман.Лекин аввалги 3-4 кунлари ҳайз жудаям оз келади.Рамазон ойи яқинлашяпти.Ўша аввалги 3-4 кунда рўза тутиб турсам бўлаверадими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги, жумладан жигарранг рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам.