Бошқа вилоятда ўқишим жоизми?

01:57 / 08.04.2023 | Madina | 323
Ассалому алайкум. Мен кейинги йили Тошкентда Халқаро Ислом Академиясига ўқишга кирмоқчи эдим. Ота-онам, акаларим Самарқандда қолган ҳолатда маҳрамларсиз ( ўзимизнинг уйда) Тошкентда истиқомат қилиб ўқишим тўғри бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Маҳрам йўл учун шарт. Валлоҳу аълам!