Араб тили

01:54 / 08.04.2023 | Shahrizoda Ramazonova | 212
Ассалому алайкум! Мен араб тилини мустақил равишда ўрганябман. Бунда менга Муаллими соний ҳамда онлине дарслар ёрдам беряпти. Ҳудохохласа 6-дарсдаман. Онлине дарсдаги ўқитувчи билан бирга талаффуз қиляпман. Ўқиш, хуснихатни ҳам Муаллими сонийдан ўрганмоқдаман. Аммо бир танишим араб тилини мустақил равишда ўрганма, талаффузинг хато бўлади деди. Лекин, мен ҳарфларни, ва уларни талаффузини мустақил ўрганиб, Қуръонни ўқишни ўрганиш учун, яхши қироат қиладиган одамга бормоқчи эдим. Саволим шуки, араб тили мустақил ўрганмаганим афзалми? Бирор ўқув марказига боришми тавсия берасизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир илм устоз билан ўрганилиши лозим. Валлоҳу аълам!