Ассалому алайкум! Азиз устозлар мен катта келинман. Катта эшикдан алохида уй килиб чикканмиз. Кайнонам бокий дунега рихлат килгандан сунг кайнотам уйланди , кайни укам у хотинни уй рузгор ишларида укувсиз покиза эмаслигидан чикиштирмади. Бир йилдан ортик ижарада яшади кайнотам хотини билан биз унда уйимиз битмаган узимиз Москвада ишлар эдик. Икки хонаси битишига кайнотам хотини билан олиб келдик. Москвадан келсак бизни хам чикиштирмай жанжалсиз кун утмади. Охири кайнотам билан урушиб у аел кетиб колди. Кайнотамни уст бошини юваман ,кулимдан келганча яхши овкатларни килиб бераман ,.Орадан 4утиб кайнотам олиб келиб берасиз деяпти . Илтимос менга йул курсатинглар турмуш уртогим Москвада мен нима килишим керак. Жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Ўғиллари ҳал қилсин. Ё ўша хотинини олиб келиб беринглар ё маъқулига уйлантириб қўйинглар. Валлоҳу аълам!