Қарз ҳақида

21:17 / 10.04.2023 | Muzaffar Mahmudjonov | 227
Ассалому алайкум! Менинг бази одамлардан озгина микдорда карзларим бор эди .Хозирда уларни тополмаяпман .Карзларимни узиш учун номларидан эхсон килиб юбрсам буладими .Шунда карзларимни тулаган хисобига утадими .Жавобингизни кутиб коламан.Аллох рози булсин...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилишингиз жоиз. Мободо эгалари топилиб қолиб қарзини талаб қилса тўлаб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!