Фарзанд тарбияси

02:52 / 16.03.2023 | Inson O'zing | 338

Ассалому алайкум! Мени уч нафар қизим бор алҳамдулиллаҳ! Мана шу қизларимни каттаси 11 ёшда қизимга дунёқараши кенг бўлиши оқила мўмина бўлиши учун ҳаракат қилиб тарбия бермоқдаман сиз педагог сифатида қандай китобларни ўқишни тавсия берасиз? Баъзи қизларни хулқидаги ёмон иллатларни кўриб қўрқиб кетаман унга қандай қилиб тўғри йўлни кўрсатсам экан деб кўп ўйлайман ўзи жудаям меҳнаткаш менга меҳрибон чаққон қизим ўқишлари ҳам аъло уни динда исломда ҳаётта бахтли бўлишини истайман маслаҳатларингизни интиқлик бн кутиб қоламан жавобингиз учун кўп бора раҳмат Аллоҳ рози бўлсин!

Педагог:

– Ва алайкум ассалом!  Аввало, оилада гўзал оилавий муҳит яратинг. Оилада ибодатда ўзингиз ўрнак бўлинг. Қуйидаги китобларни ўқишни тавсия  қиламиз: Х. Тўхтабоевнинг "Беш болали йигитча", "Исломга бағишланган умр", "Қизларжон", "Гўзал ўрнак", "Зикр аҳлидан сўранг", "Намозда хушуъ", "Билимсизликнинг шифоси савол", "Ў. Хошимов", "Икки эшик ораси", "Нур борки,  соя бор",  "Қуръон қалблар шифоси", "Тарихи Муҳаммадий",  "Саодат асри қиссаси", "Пайғамбарлар тарихи", М. Юсуф,  Э. Воҳидов, Марҳабо Каримова шеърларидан ёдлаш, "Чолиқуши", Т. Малик "Энг кичик  жиноят", "Темур тузуклару" каби кўплаб китобларни мазза қилиб ўқийсиз...
Валлоҳу аълам!