Ассалому алайкум! Мени 2 йилдан буён доимий бурним битади бурнимга томчилар қуймасам умуман нафас ололмай қоламан хомиладорлигимдан қолган асорат кўп маротаба даволандим лекин натижа бўлмади. Рамазонда аллоҳ насиб қилса рўза тутмоқчиман лекин мен дориларсиз нафас ололмайман рўза тутиб бурнимга дори қуйсам рўзам очилиб кетадими биронта енгиллик борми?
– Ва алайкум ассалом!
Ассалому алайкум! Бурун битганда рўзадор одамга спрей сепиш мумкин эмас экан. Ўша спрейни бирон бир нарсага сепиб кейин буруннинг ичига ўша сепилган нарса билан бурун ичига суртса бўладими?
Жавоб: Рўзани очадиган нарса бурун ёки оғиз орқали димоққа ва ошқозонга бирор нарса ўтишидир. Шунинг учун спрей сепилганда ичкарига ўтади деб фатво берилган. Ичкарига ўтмайдиган бирор бир йўли бўлса, масалан сиз айтгандек рўза очилмайди. Спрей ўрнига димоғни очадиган, ҳидлайдиган нарса бўлса ҳам ҳидлаш билан рўза очилмайди.
Валлоҳу аълам!