Ассалому алайкум! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракаат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ, " деб айтганлар. Имом Термизий ривояти. Бу намоз фақат эркаклар учунми, аёллар ўқиса бўладими ва нияти қандай бўлади ? Бу намоз шуруқ намози дейиларкан.
– Ва алайкум ассалом! Аёллар ҳам ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам!