Ойлик маош

22:43 / 17.04.2023 | Zuhra | 247
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум, хайрли ишларингизга Аллоҳ ажр-баракалар берсин, опам келин бўлиб тушган уйда опам ишлаб топган пули(ойлик маоши)ни олиб ўзига фақат йўл кираси учун пул беришади, ўзига керакли нарсаларни олиши учун ойлигидан олиб қолиб, қайнонасига ойлигини "бироз камроқ оламан"деб айтса гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Умуман бермасин қайинонасига. Ҳаққи йўқ олиб қўйишга. Валлоҳу аълам!