Қайнонабувижон ва қайнонам

22:39 / 17.04.2023 | Aish | 277
Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушган хонадонимда 2 қайнонам бор (турмуш ўртоғимнинг оналари ва она томондан бувилари) қайнонам 2 йил олдин касал болиб қолганлар. Ўнг тарафлари чала ярим ишлайди. (Турмуш ўртоғимни этишлари бўйича, уларни бувилари боқиб катта қилганлар оналари умуман қарамаган эканлар) Асосий рўзғорни турмуш ўртоғим ва бувилари қиладилар. Яқинда икки қайнонам бир бирлиги билан жуда қаттиқ уришиб кетишди ва ҳозиргача салом алик ҳам қилишмайди. Лекин битта ҳонадонда яшаганимиз учун мен ўртадаман. Қайнонабувижон “50 йил боқтим ўстирдим уйлик жойлилк қилдим рахматини эшитмадим, бўлди унга мен олиб келган (тансиқроқ овқатми ёки кўчадан олинган) нарсалардан берманг дейдилар. Лекин қайнонам бувижон йўқ пайтлари сорайдилар. Бувижон йўқ деганлар дисам мандан ҳафа бўладилар. Чунки қайнонам яхши пенсия оладилар магазиндан ҳам фақат ўзларига лойиқ нарса олиб келтириб ҳоналарида ейдилар. (Балки бувижони шунгаям жаҳллари чиқса керак) Мен ўртада ҳайронман касал ва эримни туғганлари ҳурмати бувижондан беркитиб болса беришим тўғрими? Ёки бувижон ўз пулларига сотиб олган нарсаларини йўқ дегнлари учун бермаслигим тўғрими? (Кунига 2-3 маҳал овқатларни доим бераман, нима таёрласам имкон қадар бераман)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Берма деса, бермаслик керак. Чунки бу унинг мулки. Валлоҳу аълам!