Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 9 йил булди лекин хали хам эрим билан келишмаймиз орада қанча кетиб қайтиб келдим 3 та қизим бор уларни уйламайди мани соғлиғимга этиборсиз фақат эримга қолса онасини хизматида юрсам булди майли мен бунга қаршимасман оилам болам демади бизни боқмайди туғри қайнонамни топиб олган гапи пулим ёқ лекин эрим сурасв мендан яширинчи берганини уз кузим билан курганман эрим кучадан келмайдиган онам берган тиллаларни еб тугатди неча марта хиёнат қилди хақоратлайди онаси хам эрим томон яқинда квасаллигим хақида айтсам иккиси хам индамийди даволан деса пул кетадида хуллас гапирсам гап куп одам урнида куришмайди мани ана хозир хам хайдаб юборди сан ман учун энди улдинг деди ажрашмоқчиман россаям сиқилиб кетдим бировлани гапини илмайдиганларга бас келолмаяпмиз
– Ва алайкум ассалом! Дунёда нечта одам бор бўлса шунча психик фарқликлари бор дегани. Сизнинг дунёқарашингиз психикангиз темпераментингиз (мизож) кабиларга боғлиқ. Ҳудди шундай бошқаларнинг ҳам. Сизнинг оилангизда кўрган тарбиянгиз, муҳитингиз, қадр-қиммат даражаларингиз бошқа ва турмуш ўртоғингизда ҳам ўзига хос. Шундай экан сиз тушунганингизни турмуш ўртоғингиз тушунмайди. Унинг дунёқараши ўзига яраша. Шу сабаб бировдан хафа бўлиш ноўрин, тўғрироғи бу билан ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Турмуш ўртоғингиз ёш бола эмаски уни тарбиялаб олсангиз ўзгартира олсангиз. Оилангиздаги бу вазиятни ёки қабул қилишингиз керак яъни сабр қилиб оила аъзоларингизни борлиғича қабул қилишга ҳаракат қилишингиз керак. Ёки сиз турмуш ўртоғингизни қабул қила олмасангиз ажрашишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам қарорингизни фақат сиз қабул қиласиз. Биров ҳаётингизни ўзгартириб бера олмайди. Сизга ўз фикр-мулоҳазаларингизни тушуниб олишда ёки қарор қабул қилишингизга ёрдам керак бўлса у ҳолдаПешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун:@qalblarga_komak_bot.Валлоҳу аълам!