Ассалому алайкум! Турмуш курганимга 2 йил болди орада озгина ойилавий тшумовчиликларни деб уйимга кетиб колган пайтларимхам болди. Шу вохт мобайнида хонамдаги менга тегишли болган тиллаларимни кайнонам олиб беркитиб койганлар. Кайнанам жуда жахлдорлар тухмат килишданхам коркмайдилар шуничун унча талашмайман улабилан. Лекин тиллаларим бу мени хаким уларда туриши ва менга кайтиб бермасликлари Тогрими? Эримхам улардан мени тиллаларимни сораб беришга коркадилар уйда жанжал чикишини хохламайдилар. Нима килишни маслахат берасиз. Жовобингиз учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! У сизнинг ҳаққингиз. Талаб қилишга ҳақлисиз. Агар бермаса, молингизни еган бўлади. Ора яхши бўлиб турган пайт сўраб кўринг. Бермаса, бошқалар ёрдамида олишга ҳаракат қиласиз. Валлоҳу аълам!