Ассалому алайкум! Келаётган улуг айём муборак булсин! Бизни турмуш уртогим билан кийнаб келаётган масала бор. Бу маслада купчиликдан маслахатлар олдик. Лекин сиздан хам маслахат олишни жоиз деб билдик. Аллохимга шукурлар булсинки, турмуш уртогим такволи, адолатли, хуш табиат инсонлар. Тулик фарз амалларни бажарсада хуроз уйинларини канда килмасдилар. Хуроз уйини гунох, ташаласангиз 2-хотин олиб бераман деб роса кундошим харакат килгандар. Аллохим менга бу уринни насиб этган экан Алхамдулиллах . Огиримни енгил килиб буйнимдаги катта карздан кутилтирдилар, Бир кизим билан никохига олдилар ва хеч кимдан яшириадилар. Адолат килдилар. Аллохга шукурки тинч яшаб келаётгандик. Барча кимор уйинларини ташладилар. Аллохимнинг берган неъматисан дердилар) Лекин борган сари кундошимнинг рашки ошиб, хаттоки узига жабр берадиган ва манга жабр етказадиган даражага келиб колди. Хомиладорман, манга хафтада 2 кун. Колган кунлар биринчи рузгорида кунлари утадиган булди. Шунда хам, шароитини килиб жавобини беринг деб уртага 4 фарзандини рукач килиш даражасига етиб келди. Эримга жавобини беринг, Майли аввалгидек хуроз уйинларига чалгинг лекин талогини бердинг олдимда деб туриб олган кундошим. Хужайиним Мани розилигим олган холда, жавобини бердим хурозга катнайман ( хуроз уйинлари одатда вилоятларда утказилади)деб, урнига мани олдимга келишни режа килдилар. Энди эса касам ичингчи деб касамга тираяпти кундошим. Яхшилик йулида, турмушимиз бузилмасдиги ва кундошимнинг тинчи учун хам ёлгон касам ичсалар узурлими? Бундай вазиятимизга, жавобингизни интиклик Билан кутаман
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, ёлғонга йўл йўқ. Жавобини бердим, деган бўлса талоқ тушади. Шу масалага эътибор беринглар. Иккитага уйланиш, хотинлари орасида адолат қилиш бу эркакнинг иши, унга хотинлари қаршилик қила олмайди, аралаша ҳам олмайди. Эркак бўлиб гапини ўтказсин. Ёлғон билан иш битмайди. Валлоҳу аълам!