Қазо намоз

21:50 / 20.03.2023 | Shahnoza Anvarova | 125

Ассалому алайкум! Мен 26 ёшдан бошлаб намоз ўқишни бошлаганман ва орада ўқилмаган қазо намозларимни ҳисоблаб, тахминан 76,000 ракат қазо намозини ўқиганман. Ўша пайтда билмаганим сабабли ниятда фақат "қазо қилган намозимни" деб ният қилганман. Энди буларни қайта ўқишим керакми? Чунки мен айнан қайси намозни қазосини ўқишни ният қилаётганимни аниқ айтмаганман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қайси намозни ўқиётганингизни уни ракъатларини тайин қилиб олган бўлсангиз қайта ўқимайсиз. Агар қайси намозлигини ҳам ракъатларини ҳам тайин қилмаган бўлсангиз қайта ўқишингиз керак бўлади. Чунки намознинг фарзлари 2-4-3 ракъатли бўлиб, агар 76.000 ракъатни ҳаммасини 2 ёки 4 ракъатдан ўқиган бўлсангиз ва қайси намозлигини тайин қилмаган бўлсангиз намозни фарзи топилмаган бўлади.  Валлоҳу аълам!