Меноррагия хақида тушунча беринг шифокорсиз даволанса бўладими?

11:18 / 21.03.2023 | Rayyona Rayyona | 276

Ассалому алайкум ёшим 28да менда биринчи маротаба хайз вақтимда кўп қон кетиши кузатилябди интернетдан ўқиб ўзимча бунга диагноз қўйиб олдим Россиядалигим учун ва яна документсизлигим. Учун шифокор кўригига боролмадим ўзимда кузатилган симптомлар холсизлик кўп қон келиши ва қон ивип жуда кўп лақим бўлиб келяпти бошим айланиб йўлимда юролмай қолишлик хам бўлябди буни шифокорга бормай дори дармонлар орқали даволанса бўладими? Қандай дорилар ичиш мумкин Аллоҳ розилиги учун эринмай ёзиб беринг сиздан илтимос олдиндан рахмат. Рамазон ойи муборак бўлсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бачадонни УЗД текшируви қилиб ҳулоса қилинади. Миома, эндометриоз ва бошқа гигекологик касалликларда ҳам шу белгилар кузатилиши мумкин.
 Беморни кўрмасдан, текширмасдан ташҳис қўймасдан  даволаб бўлмайди.
 Психологик ўйлаб ҳам касаллик белгиларини организмда чақириш мумкин. Текширганда соғлом чиқиши мумкин. Валлоҳу аълам!