Ассалому алайкум! Мен Германияда укиб ишлайман. Якинда мен бир ишга кирдим. Вазифам одамларни видео кунгирокда паспортини хакикийлигини текшириб шахсини тасдиклаш. Бизга хар хил фирмаларгинг мижозлари кунгирок килади. Уша фирмалар учун биз харидорларини текширамиз. Одамлар янги сим картани йокиш учун, йоки банкда хисоб раками очиш учун, йоки кредит олиш учун озларини шахсини биз оркали тасдиклаши керак. Хар бир кунгирокда нима максадда харидор телефон килганини сораймиз. Кредит бойича купрок телефон килишади. Кредитни биз бермаймиз, ва уни инсон шахси тасдиклангандан сунг кредит оладими йокми бу бизга номаьлум. Бу иш халолми? Йоки рибога йордамчи булиш хисобланадими? Олдиндан жавобингиз учун рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Қўнғироқ марказлари турли хилдаги хизматларни кўрсатиши мумкин, уларнинг орасида жоиз бўлган, мубоҳ хизматлар билан бирга ножоиз ишлар ҳам бўлиши мумкин. Ислом гуноҳга тўғридан-тўғри ёрдам беришнинг ҳар қандай кўринишини тақиқлаган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 2 оятида: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир", дея марҳамат қилган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва “Улар (гуноҳда) баробардирлар”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)
Ножоиз ишларни амалга оширишда ёрдамлашиш, гувоҳ бўлиш ҳам ножоиз саналади. Видео қўнғироқлар агенти ишида кредит олувчи мижозларни бошқа кишилар хизмат кўрсатишини корхонангиз раҳбариятидан сўраб кўришингиз мумкин. Валлоҳу аълам! Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.