Ассалому алайкум! Устозам, авваламбор кириб келаётган улуғ Рамазон ойи муборак бўлсин. Роббим сизни, аҳли оилангизни ва бутун жамоа шогирдларингизни Жаннати билан сийласин. Устозам, саволим қуйидагича: мен ҳозир 2 ойлик ҳомиладорман. Кечагина “угроза” яьни бола кўчиш хавфи аниқланди. Доктор бу биринчи фарзандим бўлгани учун ётоқ режимини қаттиқ тайинлади. Сўрамоқчи бўлганим, бу ҳолатда намозни қандай ўқисам бўлади? Ўтириб ўқисам юқоридаги ҳолат узрли ҳолатга ўтадими? Одатдагидек намоз ўқисам вазият жиддийлашишидан қўрқяпман. Вақтингизни айамай жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизда плацента кўчиши бўлса , ётоқ режим шарт , акс холда ҳомила тушиши мумкин . Намозни ўтириб ўқишингиз мумкин вақтинча. Валлоҳу аълам!