Ҳайз муаммоси

01:43 / 18.04.2023 | Rose Wilson | 274
Ассалому алайкум! Кириб келган муқаддас рамазон ойи муборак бўлсин. Ёшим 27да, турмуш қуриб ажрашганман. Менда ички буқоқ бўлиб, ҳар куни дори ичаман. Лекин охирги 6ойда гормонал ўзгаришлар сабаб, ҳайз кунларим 15кундан ошиб кетяпти. Анализ топшириб, 2-3 марта даволандим, 1-ой ўз жойига тушиб, кейин яна 12-15 кунлаб қон келади. 10кундан ошса, ғусл қилиб намоз ўқиш кераклигини ўқиб билиб олдим, лекин менинг вазиятимда биринчи 7-8 кунда бироздан суртилиб қон кетиб, 9-10 кундан бошлаб оғриқли ва жуда кўп қон кетади. Айни шу давр худди ҳайзникидек бўлади. Саволим шуки, бошидаги 7-8 кунликда намозларимни ўқиб, рўзамни тутсам бўладими? Охириги кўп кетадиган кунларни ҳайз кунлари деб ибодатларни тўхтатиб турсам қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошидаги 7 8 кундан 10 кунгача ҳайз ҳисобланади, қолгани истеҳоза бўлади, гарчи ҳақиқий қон кейинроқ келса ҳам. Валлоҳу аълам!