Истеҳоза қони

01:34 / 18.04.2023 | Robiya | 272
Ассалому алайкум! Истеҳоза қони фақат артиш орқали аниқланса (яъни кийимда изи бӯлмаса ), энг қисқа намоз вақтида (шомда) артилганда қон бӯлмаса, намоз ӯқиболиб текширса, ӯқилган вақтда қон келган бӯлса, бу инсон соҳиби узрга кирадими.
Фақат артиш орқали билингани учун, (1 намоз муддатида) қайси вақт қон келмаслиги аниқлаб бӯлмаса, артилганда оз миқдорда бӯлса
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қинга тиқиб артмай ташқи аъзони артганда билинса, ҳа, соҳиби узрга киради. Валлоҳу аълам!