Ассалому алайкум! Чёт давлатка 1 ,2 йилга ишлаш учун борганлар мусофир саналадими ? Агар йок, болса нега хама Россия даги мигрант ишчиларни мусофир деб гапирилади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръий маънода мусофир ҳисобланмайди. 15 кундан ортиқ муддатга кетганлар шариатда мусофир эмас. Ўзбек тилида бошқа юртдагилар мусофир дейилади, қанча муддат турса ҳам, ерлик халқ бўлмаганлари учун. Валлоҳу аълам!