Кофир бўлиб қолмайдиларми

20:53 / 17.04.2023 | Sarvinoz | 199
Ассалому алайкум! Саволим шундай эдики.
Хўжайиним билан бирга яwамаймиз хомиладорлик пайтимда тортишиб қолган эдик,ўша пайтда ачиқ устида "фарзандим туғилган куни сандан тортиб оламан бўлмасам кофир бўлиб кетай"деб юборганлар вақт ўтиб ачиқларидан тушганларидан кейн эса онадан болани ажратедиган ваҳший эмасман дедила. Хозирда фарздим ман бн бирга,лек хўжайиним аччиқ устида гапирган гаплари ун кофир бўлиб қолмедиларми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қасамнинг каффоротини тўлаш керак. Кейин тавба қилиб, истиғфор айтиш лозим. Валлоҳу аълам!