Шамоллашми

02:00 / 26.04.2023 | Sugʻdiyona | 660
Ассалому алайкум! Саволларимизга жавоб бераётганингиз учун ташаккур, икки дунё саодати насиб қилсин! Охирги фатволарда аёллардан келадиган суюқлик тиниқ оқ бўлса таҳорат бузилмаслиги айтиляпти. Мендан келадиган суюқлик сариқ, пахта ёки докада оч сарғиш рангда келади. Аксарият ҳолатларда ҳидсиз, баʼзида ҳидли.(8 ойлик ҳомиладорман) Саволим, мендан келадиган суюқлик юқоридаги ҳолатга кирмайдими? Ва яна жинсий аʼзойимда қичишиш, баʼзан ачишиш кузатилиб туради. Бу шамоллаш туфайлими? Мен таҳорат олиб бўлгач пахта қўйиб юраман жинсий аʼзойимга. Агар мендан келадиган суюқлик таҳоратни бузса, ҳар намозга алоҳида таҳорат олишим керакми ёки пахта қўйганимдан сўнг ундан суюқлик сизиб чиқмаса 2-3 та намозни ўша таҳорат билан ўқийверсам ҳам бўладими? Ёки ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олишим керакми? Шу пайтгача таҳорат олганимдан сўнг пахтадан намлик сизиб чиқмаса кейинги намозни ўша таҳорат билан ўқийверардим, хато қилганманми?
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида кўп жавоб берганмиз. Сиздан келаётган нарса нима эканини аниқлашга қийналсангиз, шифокор айтиб берсин. Валлоҳу аълам!