Ассалому алайкум! Бир танишим билан биргаликда рўза тутаётган эдик. Биргаликда саҳарлик ва ифторликларни қилаябмиз. Бугун унинг одати кунлари эканлигини билиб қолдим. "Рўза тутманг, ундай қилиб бўлмайди, қастдан қилгандек бўлиб гуноҳкор бўлманг, кейинроқ қазосини тутиб бераверасиз" дедим. Унинг онаси "бўлаверади, туз билан оғиз ёпасан" дебдилар.
Маслаҳат беринг, у энди нима қилсин? Каффорат вожиб бўладими унга? Нима деб қайтарай бу ишидан? Онасини айтганлари ҳақида динимизда бирор бир маълумот мавжудми? У қизнинг ойисига нима деб маслаҳат берса бўлади?
Эътиборингиз ва жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Онасининг гапи шариатда йўқ гап. Ҳайз ҳолатида рўза тутиш жоиз эмас. Тутса гуноҳ бўлади ва бунинг каффороти йўқ. Валлоҳу аълам!