Рўзага оид

02:26 / 26.04.2023 | Nodira | 231
Ассалому алайкум! 1. Авваллари ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза тутмайди, деган тушунча бор эди менда. Шунинг учун рўза тутишга умуман ҳаракат қилиб кўрмаганман, рўза тутмаганман ҳолос. Энди шу кундаги рўзаларимни тутиб бермоқчиман. Менга қазо тутиб бериш вожибми ёки каффорат?
2. Жисмонан каффорат рўзасини тутиб беришга қодир бўла туриб 60 та мискинни тўйдирса каффорат рўзасини адо қилган ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1.  Қазонинг ўзи тутилади.
2.  Рўзага қодир бўла туриб мискинни тўйдириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!