Ассалому алайкум! Мен ғусл қилиб болганимдан сўнг тирноғимда озгина лак қолдиғи қолганини кўрдим. Шамоллаганлигм сбабли ўша куни қайта ғусл қила олмадим . Кейинги куни қайтадан ғусл қилганимда қўлимдаги узугимни ечиш эсимдан чиқибди . Уни тагига сув ўтмасди. Яна қайта ғусл қилишимга тўғри келадими . Шунақа ҳолатларда нима қилиш мумкин тахорат ёки бошқа йўл билан тўғирласа бпладими. Илтимос осонроқ йўлини айтинг менда бунақа ҳолатлар кўп бўляпти. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат .
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилгандан кейин, бирир аъзога сув этмаса, модом таҳорат бузадиган амал бўлмаган бўлса, ўша аъзонинг ўзини алоҳида ювиб қўйса ғусл тўлиқ бўлади. Акс ҳолда қайта ғусл қилиш лозим. Валлоҳу аълам!