Биз қандай йўл тутайлик

16:53 / 26.04.2023 | Sayyora Haqnazarova | 149
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Роббимизга чексиз ҳамдлар ва Набийимиз С.А.В га чексиз дуруду саловатлар бòлсин. Устоз, бир яқин муслима синглимни вазияти мани ташвишга солаётгани учун савол билан мурожаат қиляпман.
Қизнинг Ёши 26 да. Исломий оиладан. Бундан 3 йил олдин бир йигит кòнглига яқин келганди. Ва у йигит қизга уйланмоқчи болди. Лекин йигитни уйидагилари òзлари бошқа қизга мажбурлаб уйлантиришда. Унаштирилган пайтда ҳам йигит бир неча бор қайтаришга урунди. Лекин болани отаси улар айтган қизга уйланмаса оқ қилишини айтди. Бола мажбурликдан уйланди. Лекин бола яшолмаяпман деб ажрашишга урунди. Синглим ҳам шу деярли 4 йил ичида ҳамма совчиларни қайтарди. Ҳечкимни танлолмаяпти. Йигит бир кун келиб синглимга уйланмоқчи эканлигини ва хотини талоқ бериб ажрашмоқчи эканлигини айтди. Синглим рози бòлгиси келди. Лекин уни хотини бу мен туфайли бахтсиз бòлади деб қийналияпти. Ҳозир орада 3 киши бахтсиз. Ҳам синглим, ҳам йигит ва уни хотини ҳам. Савол шуки, синглимни у йигитга турмушга чиқишга рози бòлса боладими? Йигит яшолмагач хотини талоģини бериб ажрашса бòладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввал аёли билан масалани ҳал қилсин. Кейин синглингиз билан бўлган масаласи кўрилади. Валлоҳу аълам!