Ассалому алайкум! Саволим болалар шофокорига .Мени 3 ёшли оглим бор 1 ёшгача она сути билан ундан кейин 1 йил сигир сути билан озиқланган ҳозирда унда сурункали қабзият бор нима қилсам бўлади .Мен ҳам қабзиятдан қийналаман.
– Ва алайкум ассалом! Қабзият- бу болаларда дефекация интервалининг узайиши ёки тизимли ичакларнинг тўлиқ бўшамаслиги.
Қабзиятга нотўғри овқатланиш, психологик омиллар ёки органик патологиялар олиб келади ва мустақил касаллик ҳисобланмайди.
Болалардаги қабзият кўпинча болалар боғчасига боришни бошлаш босқичида учрайди - этиологияси психологик костипация.
Қабзиятнинг патогенетик асоси ичаклар девори мушаклари функцияси бузилишидан перистальтиканинг ёмонлашуви юзага келади.
Инфекцион касалликлар қўзғатувчилари, бошқа аъзо ва тизимлардаги сурункали касалликлар ичаклар перистальтикасини пасайтириб ёки ошириб юбориши мумкин.
Нотўғри овқатланиш. Чақалоқнинг илк кунларида оқсил кўп сақловчи оғир овқатлар, сунъий озиқлантириш, кам сув ичиши натижасида бола танасида сув етишмаслиги қабзият ривожланиши учун асосий сабаб ҳисобланади. Янги чақалоқлар қабзиятини асосий профилактикаси она сути билан озиқлантиришни сақлашдир.
Айрим медикаментларнинг ножўя таъсири, айниқса антибиотиклар ичаклар микрофлорасига салбий таъсир қилади.
Психологик аспектлар. Баъзан болаларда психоэмоционал стресслар ичаклар перистальтикасини секинлаштиради ва дефакацияни онгли равишда пасайтиради. Ҳамма болалар ҳам боғча, кафе ёки меҳмоннинг уйидаги ҳожатхонага кирмайди.
Ҳазм тизими анамалияларида, туғма нуқсонларида ичаклар функциясининг бузилиши билан боғлиқ қабзият кузатилади.
Ичи қотаётган фарзандларини врач маслаҳатига олиб боришлари зарур. Агар сурункали характерга эга бўлса, болаларда таъсирчанлик, уйқусининг ёмонлашиши, қайсарлик, иштаҳанинг ёмонлашуви ва соч, тирноқ ва тери ҳолатида салбий ўзгаришлар қўшилади.
Болаларда қабзият вақтида даволанмаса бавосил, колит, парапроктит, тўғри ичак тушиши, тананинг умумий заҳарланишлар билан асоратланади. Валлоҳу аълам!