Савол

00:16 / 07.03.2017 | Савол | 2100
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли опа! Сизга яқинда пешоб ҳақида савол берган эдим. Бу нажас теккан нарсани уч бор, қайта-қайта янги сувга (уч марта тоғоранинг сувини тўкиб, янги сув олиб) ювиш керакми? Ёки бир марта тоғорага сув олиб, уч марта шу сувга ишқалаб ювса бўлаверадими? Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Тоғорада ювсангиз ҳам, сувни уч марта янгилайсиз. Валлоҳу аълам