Қуръон илми учун ҳақ олиш

01:48 / 01.05.2023 | Chanel | 271
Ассалому алайкум! Мен АҚСҲда истиқомат қиламан. Оилам жуда озимизга тоқ оила. Мадраса ва Маҳадда талим олган ман. Қуранни ҳаммасини ёд олганман атрофимдаги таниш аёлқизларга Қуранни тажвидни оргатаман. Аммо ҳожаенимга бу ёқмиди. Улардан оргатганингга пул олгин дийдилар. Мен ёқ мен Қуран илмини Оллоҳ розилиги учун оргатаман дийман. Улардан пул олгин отаоненгга бер дийдилар. Ота онам умуман менга пулдан муҳтож эмаслар. Ниманқилишни билмайман Охири ҳичкимга Қуран оргатмай қойдим Мени ваотаонамни пулгамуҳтожлигимиз ёқ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таълимдан тўхтаманг. Сиз каби мутахассислар нодир бўлган жамиятда фаолият қилишингиз шарт. Тўлов олиб олмаслигингиз ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам!