Ассалому алайкум! Азиз устозам, Рамазон ойи Муборак. Менда 2014-йилдан бери невроз ва паник атака хуруж килади. Куда куп шифокорлар даволай олишмаяпти, психологик жихатдан муаммодарим куп. Психологга борсам 21 кунлик тренингда катнашасиз, ниятларингиз, Аллохга якинлашиш(яъни таваккул килиш), Аллох сизга берган умрда Казои кабарга куниш, Эски травмалар устида ишлаймиз деди. Ниятларга, Аллох бизга берган насибага ОЧИЛИШ борми? Негатив фикрларим билан у ерга хам боролмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз борган “психологлар” аслида сохта психологлар, яъни ё эзотериклар ёки парапсихологлар. Динимизда бу икки йўналиш ножоиз деб ҳисобланади. Шунинг учун сиз илмий психологларга мурожаат қилишингиз керак. Илмий психологлар сизга бутунлай бошқача муносабат қиладилар. Илмий психолог ёрдамига мурожаат этсангиз асосан таҳлил ишлари олиб борилади. Эски травмалар борми ёки янги травмаларми, сизнинг ўй ҳаёлларингиз ва барча барчаси яхшилаб психология илмларига асосланган ҳолда анализ қилиниб ўзингизнинг кучингизни юзага чиқазиш орқали бу муаммолар устида ишланади. Бу мураккаб процесс бўлиб узоқроқ вақт қатнаб туриш зарур бўлади. Агар сизга ҳақиқий илмий психолог бўлган мутаҳассис зарурлигини тушуниб ёрдамига мурожаат қилмоқчи бўлсангиз у ҳолда бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида очилган “Аёл-қизларга маънавий кўмак” лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Ёки +998931078878 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.Валлоҳу аълам!