Таҳоратга доир

03:29 / 01.05.2023 | Oysha_S | 333
Ассалому алайкум! Устоз, саволларимизга бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволим шуки, баʼзан таҳорат олгандан кейин ўтириб турганимда, ёки кўп вақт ўтиргандан кейиб турганимда олд тарафдан ҳаво келгандек бўлади. Кўп тик туриб ўтирсам ҳам шундай. Лекин орқа тарафдан келадиган ел эмас. Шу нарса таҳоратни бузадими? Намоз вақтида ҳам бўлиб туради. Саволим ноўрин бўлса, узр.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!