Ассалому алайкум! Қуръон ўқиш илмида шундай илм борки бутун бошли сурани қорилар бир нафасда ўқишади . Шу нарса яҳшими ? Яъни Аллоҳ ёки Росули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маъқуллаган ёки буюрган амалми ? Аллоҳ авф этсинкуя мен шундай қироатларни эшитсам ҳудди ўзим ўқиётгандек бўғзимга ҳаво етишмай қийналиб кетаман. Ундан кўра битта битта гўзал қилиб айтган афзал эмасми
– Ва алайкум ассалом! Суннат бўлгани ҳар оятни алоҳида ўқиш. Валлоҳу аълам!