Мехрсизлик

09:44 / 02.04.2023 | @АNYTA@ | 68

Ассалому алайкум! Мани саволим куйидагича, эрим бн орамизда жудаям мехрсизлик бор бир нарсалар бн тортишиб колсак у мани бн гаплашмайди качонки ман гаплашиб кетишими кутиб юради мехр берсанг бераман севсанг севаман деб бу эркак булиб хотинидан хамиша кутиб яшаши тугрими?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу нормал ҳолат. Аёл киши табассум қилиб енгиб кетавериши керак. Биргина табассумингиз билан турмуш ўртоғингизни сизга бўлган меҳрини янада кучайтиришингиз мумкин. Аёл кишининг ҳақиқий қуроли бу турмуш ўртоғига меҳр бериши, табассум қилиши, мазалик таом билан хурсанд қилиб туришга ҳаракат қилиши ва албатта тунги хизматларига чақирганида бош тортмаслигидир. Эркак кишининг меҳрини қозонмоқчи бўлган аёл албатта ўзи меҳр улашиши керак. Шундан кейин турмуш ўртоғидан меҳр қайтади. Ота-онани фарзанд хафа қилганида ота-онам биринчи гапирсин дейилмайдику. Турмуш ўртоқдан ҳам биринчи қадамини қилишини кутилмайди. Албатта бу психик соғлом одамлар учун айтиладиган гап.Валлоҳу аълам!