Ассалому алайкум! Жавобингиз ниҳоятда муҳим. Аёлларда қин ичига нам ёки хул нарсанинг кириши рўзани бузишини билмас эдим. Саккиз кун рамазон рўзасида ҳар куни таҳоратимни узоқроқ ушлаш мақсадида тампундан фойдалангандим, тампун қуп - қуруқ эди, аммо ишлатиш жараёнида қўлнинг нами, ёки ишлатишдан аввал мустаҳаб қилинган бўлса қандайдир жуда оз миқдорда нам теккан бўлиши эҳтимоли бор деб шубхаланябман. Лекин ўзим атайин, бирор мақсадда намламаганман. Жуда қайғудаман. Менинг рўзаларим мақбул рўза бўлмадими? Жавобингизни кутаман
– Ва алайкум ассалом! Ичга ўтиб кетар даражада нам кирган бўлса очилади. Буни ўзингиз аниқлаб оласиз. Валлоҳу аълам!