Намоз ҳақида

21:50 / 02.05.2023 | Jumagul | 231
Ассалому алайкум! Рамазон ойи бошидан таҳажжуд намозини ўқиб бошладим лекин кечкина фарзандим инчиқлиги яхши ухламаслиги сабаб бомдодга оз вақт қолганда ухлаб қолибман энди нима бўлади бомдодга ухлаб қолса қачон ўқиш жоиз пешингачами ёки хуфтондан кейин
Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кун бўйи ўқиб қўйса жоиз, пешингача бўлса афзал. Валлоҳу аълам!