Беморлик

21:09 / 02.05.2023 | Mubina | 222
Ассалому алайкум! Хурматли устоз, Рамозон ойи муборак, Роббим барча мусулмонларни ибодатларини қабул айласин. Саволим шуки, 1ҳафта олдин уй ишлари бн йиқилиб жароҳатландм, белимда озгина синиш боб қолди, ва бироз сатресения ҳам болган, ҳозир анча яхшиман, уйда ётибман, эгилиш, ўтириш, коп юриш мумкинмас, намозни тик туриб ва столда адо этвомман. Рўзамни ва хатмларимни ётган холда давом эттирсам бўладими. Хурматсизлик болиб қомийдими, рўзаларим ҳам қазо болмасин дигандм, ёки бемор хукмида бўламанми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифо берсин. Ётиб давом эттиришингиз жоиз. Сизнинг узрингиз бор. Соғлиқ кўтарса рўза тутганингиз афзал. Валлоҳу аълам!