Кечириб, гаплашишни тўхтатсам гуноҳкор бўламанми?

22:40 / 03.05.2023 | Zaxro | 305
Ассалому алайкум, тоғамнинг қизи билан жуда яқин қалин дугона эдик. Ёшликдан бирга ўсдик. Бир куни отаси(тоғам)нинг иши билан кўчага чиққанида олган пулини йўқотиб қўйганини, қийин вазиятда эканини айтиб менга қонғироқ қилди. Мен ота онамдан курсга олган пулимдан ва йиғган пулимдан унга тез қайтариш шарти билан пулни топширдим.Муддат келди, унга менга пул зарурлигини уйдан қайта сўрай олмаётганимни айтиб ёздим, аммо бир жавоб олмадим. Қонғироқларим ҳам ҳабарларим ҳам жавобсиз қолаверди. Курсимга тўлов қилиш пайтим келганида эса устозларим олдида ҳам атайлаб чўзиб юргандек бўлиб қолдим. Иложсиз тоғамга ҳабар ёздим ва вазиятни тушунтирдим. Тоғам уйларига бориб олиб кетишимни айтдилар. Уйларига борганимда дугонам менга бир оғиз ҳам гапирмади ҳаттоки кўришмади ҳам. Орадан вақт отиб мендан узр соради мен эса ҳеч нима бўлмагандек яна олдинги муомилада бўлдим. 1 кун олдин уни уйга олиб келдим, мақсадим ифторликда меҳмон қилиш эди. Лекин келгани учун дадасини жаҳли чиқди биз онасини огоҳлантириб келгандик кейин ўша заҳоти тоғам телефонда мени қизи билан ортиқ гаплашмаслигимни талаб қилгандек гаоирдилар. Улардан пул сўраб асабига текканимни айтдилар. Ойим билан сўратишим керак экан аслида. Узр сўрадим лекин сен қизимга дўст эмассан, сен ҳато қилдинг мендан пул сўрамаслигинг керак эди деб қайта қайта такрорладилар. Курсим учун пулга муҳтож эдим, талаба бўлсам қаердан олардим кечиринг десам ҳам барибир тушунмасдан дўстингни кимлигини билмоқчи бўлсанг орангизга пул қўшгин деб бекор айтишмаган дедилар. Мени кўнглимда бундай гап бўмаган ҳатто десам кўнглингдан ўргилдим менга кўнгил дейсанми деб бақириб бақириб телефонни очириб қўйдилар у орада дугонам аллақачон ҳайр демасдан ҳам уйдан чиқиб кетди. Мен иложсиз вазиятда қолганимдан ойимларга тоғамнинг уйларига бориб узр сўраб вазиятни тушунтиришимни айтдим, ойим борсам ҳайдалишимни, кеч тушганини , яхшиси уйда қолиб ҳаммасини яхшиликка йўйишим кераклигини айтдилар. Бормадим. Тоғамнинг гапларидан, жеркишларидан жуда қаттиқ ранжидим. Чунки уларни қаттиқ қадрлардим. Мақсадим бирга оила даврасида ифторлик қилиш, дугонамга ҳам ўтган дикҳираликни унуттириш эди.Рўза кунларида бундай воқеа бўлишини ҳоҳламагандим, Аллоҳ гувоҳ... бундай вазиятлар олдин ҳам кўп бор бўлганди. Лекин қайта қайта кечирардим, ҳеч нима бўлмагандек тутардим ўзимни ва ҳаммаси онамнинг талаб ва илтимослари билан бўлар эди. Саволим шуки, мен уларни гаплари учун кечирсам, ўзим ҳам улар айтгандек айбдор бўлган тақдиримда бу ҳатони қайтиб такрорламай, дугонам билан ҳам дадаси билан ҳам алоқани тўхтатсам гуноҳкор бўлмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Алоқани тўхтатманг, яъни улардан узилманг, бормасангиз ҳам. Салом алик қилиб туринг. Вақти келиб ўзларига қайтиб қолишади. Валлоҳу аълам!