Винетка
21:34 / 03.05.2023 |
م |
421
Ассалому алайкум! Устозам, сог-саломатмисиз? Мен бу йил 11-синфни битираман, Ин Шаа Аллох. Синфмиздагилар йигилиб, винетка килишмокчи. Табиийки, бунда угил болалар хам булади. Яъни, кизларнинг винеткасида угил болалар, угил болаларникида эса кизлар булади. Бу холда нима килиш керак? Винетка олмаса расмга тушиб бериш мумкинми? Мен тушмокчи хам, олмокчи хам эмасман. Чунки, суратга тушишни ёмон кураман. Аммо уйдагилар одам бу даражада булмайди, дейишяпти. Тушиб берсам, келажакда номахрамлар менга, мен номахрамларга караш учун шароит яратиб берган буламан, узимнинг кунглимн хижил килган буламан. Тушиб бермасам, уйдагилар хафа булади, синфдошларим хафа булади, шулар билан 11 йил укигансанку, бир мактабда, бир синфда, махрамлик коидаларига амал киладиган булсанг, унда мактабга хам келма, дейишади. Нима килишимни маслахат берасиз, устозам? Сиз айтинг, мен шунга кура, хотиржам холда, харакат килайин. Динимизда бу борада нима дейилган? Устозам, хаккимга дуо килинг, Аллох иймон саломатлиги, иймон исииклиги ила ризклантирсин. Ниятларимни энг афзали ила насиб этсин. Жавобингизни кутаман. Аллох яхшиликлар ила мукофотласин. Саломат булинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сатри аврат қилиб тушиш жоиз. Валлоҳу аълам!