Шайхимиз мероси

22:38 / 04.04.2023 | Samiya DGU | 296

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Кеча Зикр аҳлидан сўранг телеграм каналида 12693 саволга кўзим тушди. Унда саволни жавобига билмадим деб Пастига Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф Ҳазратларини муборак исмларини қўйишган. Агарда расмий сайт Бўлса эътибор беришингизни , норасмий бўлса Шайхимиз номидан иш юритмаслигини даво қиламан. Ҳасратимни билимлари бир денгизи бу денгизни ҳали симиргамимиз йўқ. Оддий аҳоли шу манбадан маʼлумотлар олишади. ҳттпс://т.ме/саволлар_канал канал линки. Каналда қарийб 148 минг кузатувчи бор. Шайхимизни меросларини топташмасин. илтимос эътибор беринг

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақиқатда расмий канал. Борини беришган. Олимнинг “Билмадим” дейиши айб эмас. Одатда савол майдалашиб кетса шундай жавоб қилганлар. Валлоҳу аълам!