Ҳайз масаласи

18:06 / 04.05.2023 | Firdavs Firdavs | 193
Ассалому алайкум! Ман туғруқдан олдин узоги 5 кун ҳайз корар эдим туғруқдан кейин ҳайз коришим 7-8 кунга чозилди. Рôза куни эрталаб туриб роза тутдим кейин қарасам 1-2 топчи ҳайзга охwаган жигарранг болиб қолибди. Ман розани давом эттирдим кечгача ундан боwқа нарса келмади ҳам. Эртаси куни роза тутмадим ва азгина ҳайз келди wу билан 7 чи кун тугади ва мен ғусул қилиб саҳарликга туршумдан олдин қарасам яна азгина келибди 8 кун яна ғусул қилдим ва саҳарликка туриб рôза тутдим намоз ôқидим қуръон тиловат қилдим. Хуфтон номозига таҳорат қилмохчи эдим яна жигарранг виделенями ҳайзми туwуна олмадим. Саволим шуки ман покландим деб ôйлаб ҳайз вақтида рôза тутган ва қуръон ôқиган бôламанми бунинг учун гуноҳкор болиб қолмадимми? Боwидиги 1-2 топчи келгани ва оҳирида покландим деб тутган рôзам қабул бôладими бôлмайдими? Олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бôлсин .
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!